locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» «ПСВ» яримҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Шунингдек, унга «ПСЖ» ва «Галатасарой» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Эйндховеннинг «ПСВ» яримҳимоячиси Исмаэл Сайбари трансфери бўйича музокараларни бошлади. Журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқда хабар беришича, клуб футболчи ва унинг вакилларига таклиф юборган, ҳозирда потенциал келишув тафсилотлари муҳокама қилинмоқда.

Бундеслига чемпионлари яримҳимоячи Энтони Гордонни сотиб олиш бўйича муваффақиятсиз уринишдан сўнг, трансфер бозорида муқобил вариантларни кўриб чиқишга мажбур бўлишди ва эътиборларини Сайбарига қаратдилар. Сайбарининг «ПСВ» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган бўлиб, у музокаралар янада илгарилаши учун Нидерландия клуби трансфер нархини расман белгилашини кутмоқда.

Ҳужумкор ярим ҳимоячига бўлган қизиқиш бутун Европа бўйлаб ортиб бормоқда. Манбанинг маълум қилишича, Сайбарининг вазиятини «Галатасарой» ва «Пари Сен-Жермен» каби клублар ҳам кузатиб бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг