«Бавария» президенти Гарри Кейннинг келажаги ҳақида баёнот берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби президенти Герберт Ҳайнер жамоа ҳужумчиси Гарри Кейн билан янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар муваффақиятли давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб раҳбари англиялик ҳужумчининг Мюнхендаги фаолиятини давом эттиришига ишонч билдирмоқда. Томонлар янги келишув шартларини муҳокама қилмоқда ва музокараларда жиддий келишмовчиликлар мавжуд эмас.
«Кейн билан янги шартнома имзолаш масаласига оптимистик қарайapман. Музокаралар яхши давом этмоқда. Гарри ва унинг оиласи Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда. Ўйлайманки, яқин орада келишув имзоланади», — деди Ҳайнер.
Маълумот учун, 33 ёшли Кейн 2023 йил ёзида «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтган. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати 60 миллион еврога баҳоланмоқда.