«Бавария» Пэрроттни нишонга олди
Transfermarkt портали форварднинг нархини 16 млн еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
Аз Алкмаар клубининг ирландиялик форварди Трой Пэрротт “Бавария”нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар беради Transfer News Live нашри.
Манбага кўра, Мюнхен клуби унинг охирги саралаш баҳсларидаги икки ўйинидан хайратга тушган. йу
Пэрроттнинг АЗ билан меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали форварднинг нархини 16 млн еврога баҳоламоқда. Футболчи Ирландия терма жамоасига ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди.
Умуман олганда, Трой Пэрротт АЗ Алкмаар сафида 61 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист