locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Олисeнинг келажаги борасида шубҳаланмоқда

Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби Олисе билан ҳеч қандай бевосита ёки билвосита алоқа бўлмаганини расман билдирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби ҳужумчиси Майкл Олисе келажаги борасида муҳим қарор қабул қилиши мумкин.

AS хабарнига кўра, футболчи ўзига бир нечта клуб қизиқиш билдираётганидан хабардор. Шу сабабли у ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг «Бавария» раҳбарияти билан учрашиб, келажагини муҳокама қилмоқчи.

Манбага кўра, Мюнхен клуби Олисeнинг бу ниятидан хабардор, бироқ футболчи сўнгги ҳафталарда тилга олинаётган вариантларга қизиқиб қолган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

«Бавария» раҳбарияти футболчидан клубга содиқлигини кўрсатадиган аниқ ишора кутгани, аммо ҳозирча бундай қадам ташланмагани таъкидланмоқда. Бу эса клуб ичида жиддий шубҳаларни кучайтирган.

Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби Олисе билан ҳеч қандай бевосита ёки билвосита алоқа бўлмаганини расман билдирганди.

Маълумот учун, Майкл Олисе 2025/26-йилги мавсум якунида «Бавария»нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг