«Бавария» Олисени сотмоқчи эмас, «Реал» эса 150 миллион евролик таклиф тайёрламоқда
Мюнхен клуби француз футболчиси борасида қарор қабул қилди.
ФОТО: Getty Images
«Бавария» раҳбарлари Ули Хёнес, Карл-Хайнц Румменигге, Герберт Хайнер, Ян-Кристиан Дрезен, шунингдек, спорт директорлари Макс Эберл ва Кристоф Фройнд қанот ҳужумчиси Майкл Олисе сотилмаслиги борасида бир қарорга келишди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Германия гранди раҳбарияти француз вингерини клубда олиб қолиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес келаётган сешанба куни номи ошкор этилмаган футболчининг трансфери учун 150 миллион евро миқдорида таклиф киритишини маълум қилганди.
Кейинчалик AS нашри «Реал» раҳбари бу ўйинчи Олисе эмаслигини таъкидлаганига қарамай, гап айнан Майкл ҳақида кетаётгани тўғрисида хабар тарқатди.
Насрулло Каримов
Журналист