«Бавария» Олисе учун нарх белгилади
Унинг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
“Бавария” вингериМайкл Олисе Европанинг топ клубларининг радарига тушиб қолди.
Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, "Ливерпуль" Олисени сотиб олиш орқали Муҳаммад Салоҳнинг узоқ муддатли ўринбосарини кўрмоқда.
Бундан ташқари, франциялик футболчини "Манчестер Сити", "Челси" ва "ПСЖ" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ, "Бавария" Олисе бўйича 100-120 миллион евродан паст таклифларни кўриб чиқмайди.
Жорий мавсумда 23 ёшли Олисе барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист