locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Олисe учун 200 миллион евролик таклифни ҳам кўриб чиқмоқчи эмас

Аввалроқ Флорентино Перес футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» қанот ҳужумчиси Майкл Олисe борасидаги трансфер таклифларини, хоҳ у 150 миллион, хоҳ 200 миллион евро бўлсин, кўриб чиқишни истамайди. Мюнхен клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, франциялик футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Bayern & Germany хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес келаётган сешанба куни номи ошкор этилмаган футболчининг трансфери учун 150 миллион евро миқдорида таклиф киритишини маълум қилганди.

Кейинчалик AS нашри «Реал» раҳбари бу ўйинчи Олисe эмаслигини таъкидлаганига қарамай, гап айнан Майкл ҳақида кетаётгани тўғрисида хабар тарқатди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг