locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Олисе билан шартномани узайтириб, унинг маошини икки бараварга оширмоқчи

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2029-йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» клуби вингер Майкл Олисининг келажаги борасидаги турли гап-сўзларга чек қўймоқчи. Шу сабабли, мюнхенликлар у билан амалдаги шартномани маошини қарийб икки бараварга оширган ҳолда 2031 йилгача узайтириш ниятида. Бу ҳақда Bayern & Germany хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агар янги меҳнат келишуви имзоланса, 24 ёшли вингер клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади. Олисининг амалдаги шартномаси 2029-йилга қадар мўлжалланган.

ОАВ хабарларига кўра, айни дамда франциялик футболчи йилига 16-17 миллион евро маош олмоқда. Якунланган мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 31 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 миллион еврони ташкил қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг