locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Нойерга янги шартнома таклиф қилди, аммо ҳали келишувга эришилмади — манба

40 ёшли посбоннинг агенти мюнхенликлар раҳбарияти билан дастлабки музокараларни ўтказган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер жамоа билан амалдаги келишувини узайтиришни режалаштирмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар беришича, 40 ёшли посбоннинг агенти мюнхенликлар раҳбарияти билан дастлабки музокараларни ўтказган.

Манбага кўра, клуб Нойерга 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида якуний келишувга эришилмаган. Шунингдек, «Бавария»нинг яна бир дарвозабони Йонас Урбиг келаси мавсумда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши кутилётгани таъкидланган.

Жорий мавсумда Мануэл Нойер барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ўринбосари Урбиг эса 16 та учрашувда ўз маҳоратни намоён этди. Жамоанинг учинчи дарвозабони Свен Улрайх ҳисобида битта ўйин мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг