locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Нойерга ўринбосар изламоқда

Мюнхенликлар ҳозирда тўрт нафар дарвозабон номзодини кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Нойерга ўринбосар изламоқда
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби мавсум якунида Мануэль Нойернинг эҳтимолий кетиши муносабати билан янги дарвозабон излаш ишларини фаол олиб бормоқда.

Журналист Экрем Конур хабар беришича, мюнхенликлар ҳозирда тўрт нафар дарвозабон номзодини кўриб чиқмоқда. Улар — «Атлетико»дан Хуан Муссо, «Хоффенхайм»дан Оливер Бауманн, «Фулхэм»дан Бернд Лено ва «Ньюкасл»дан Ник Поуп.

40 ёшли Нойер учун жорий мавсум катта эҳтимол билан фаолиятидаги сўнггиси бўлади. Дарвозабон бу мавсумда барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ўтказиб юборган ва 3 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Бундеслиганинг 4 туридан сўнг «Бавария» 10 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг