locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Натаниэль Браун трансферини расман эълон қилди

Браун 2024 йил ёзидан буён «Айнтрахт» сафида тўп суриб келаётган эди.
«Бавария» Натаниэль Браун трансферини расман эълон қилди
ФОТО: Getty images

«Бавария» клуби ўз расмий сайти орқали «Айнтрахт»нинг чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун билан шартнома имзоланганини маълум қилди. 23 ёшли футболчи билан тузилган битим 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Аввалроқ журналист Фабрицио Романо мюнхенликлар Браун трансфери учун 55 миллион евро тўлашини хабар қилган эди.

Натаниэль Браун 2024 йил ёзидан буён «Айнтрахт» сафида тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 42 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Браун Германия терма жамоаси сафида шу кунга қадар 8 та учрашувда майдонга тушган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг