locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Натаниел Браун трансфери бўйича келишувга эришди

Мюнхенликлар 22 ёшли футболчи учун 55 миллион евро тўлайди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Айнтрахт” ҳимоячиси ва Германия терма жамоаси футболчиси Натаниел Браунни ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, мюнхенликлар 22 ёшли футболчи трансфери учун 55 миллион евро тўлайди. Келишувнинг якуний тафсилотлари бўйича музокаралар ниҳоясига етказилмоқда.

Қайд этилишича, Браун “Бавария”нинг мудофаа чизиғини кучайтириш бўйича асосий мақсадларидан бири бўлган. Футболчининг трансфери яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Натаниел Браун 2024-йилдан буён Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида тўп сурмоқда. У 2025-йилда Германия терма жамоасида дебют қилган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг