locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Морган Гиббс-Уайт учун «Тоттенҳэм» билан рақобатга киришди

Англиялик футболчига рақобатчилар сони ортмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Морган Гиббс-Уайт учун «Тоттенҳэм» билан рақобатга киришди
ФОТО: Getty images

«Ноттингем Форест»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT хабар тарқатди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби 26 ёшли англиялик футболчини таркибига қўшиб олишга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Гиббс-Уайт яқинда Англия терма жамоасига навбатдаги Миллатлар лигаси учрашувларида иштирок этиш учун чақирув олган.

Агар трансфер амалга ошса, ярим ҳимоячи Мюнхенда ўз ҳамюрти Гарри Кейн билан бир жамоада ўйнайди.

Аввалроқ Гиббс-Уайтга Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. «Шпорлар» футболчи трансфери учун қарийб 150 миллион евро сарфлашга тайёр экани айтилган.

Гиббс-Уайт жорий мавсумда Англия чемпионатида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг