\"Бавария\" Мартинеллини сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
"Бавария" "Арсенал" вингери Габриэл Мартинелли билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби Флориан Вирцга қўлдан чиқарди. Натижада клуб “тўпчилар”нинг 24 ёшли бразилиялик футболчига эътибор қаратган
Шу билан бирга, "Арсенал" Мартинеллининг маошини камайтирмоқчи. Лондонликлар 58 млн евродан ортиқ маблағ эвазига футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Мартинелли 2024/25 йилги мавсум "Арсенал" таркибида 51 ўйинда 10 та гол урган ва 6 та голга пас узатган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 55 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист