locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» «Ман Сити»нинг собиқ мураббийи билан шартнома имзолади

Мюнхенликлар ҳозирда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» «Ман Сити»нинг собиқ мураббийи билан шартнома имзолади
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби расмий сайти орқали мураббий Даниел Фредли билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Фредли сўнгги пайтгача Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» мураббийлар штабида фаолият олиб борган. Энди у Венсан Компаниянинг «Бавария»даги ёрдамчисига айланади.

«Мюнхенга хуш келибсан, Даниел!» — деб ёзди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 2025/2026 йилги Бундеслига турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Мюнхенликлар 15 та ўйиндан сўнг 41 очко жамғарган. Иккинчи ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия»сидан фарқ 9 очкога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг