“Бавария” Майкл Олисени “Реал”га 200 млн еврога сотиши мумкин
“Бавария” вингери Майкл Олисе фаолиятини келажакда “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин. El Nacional маълумотига кўра, Мюнхен клуби франциялик футболчини сотишни режалаштирмаяпти, бироқ 200 млн еврога яқин таклиф клуб позициясини ўзгартириши мумкин. “Реал” эса 24 ёшли футболчининг ҳолатини кузатишда давом этмоқда.
“Бавария”нинг асосий мақсади Олисе билан янги шартнома имзолаш. Футболчининг амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган, клуб эса уни 2032 йилгача узайтиришни истамоқда. Sport Bild маълумотига кўра, янги битимда Олисeнинг йиллик маоши 25 млн еврогача оширилиши мумкин.
Музокаралардаги асосий масалалардан бири — футболчининг янги шартномага товон пули банди киритилишини истayotgani. Ҳозирги келишувда бундай банд йўқ. Олисе томони янги битимда чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқчи, эҳтимолий товон пули эса 200 млн евродан юқори бўлиши мумкин. Бу ҳолат “Реал Мадрид” ва “Ливерпул” каби клубларнинг эътиборини тортмоқда.
Маълумот учун, Олисе “Бавария”га 2024 йилда “Кристал Пэлас”дан келиб қўшилган. У қисқа вақт ичида Мюнхен клубининг ҳужумдаги асосий футболчиларидан бирига айланди ва айни пайтда “Бавария” уни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолишни устувор вазифа деб билмоқда.