locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бавария\" Лопес бўйича \"Барселона\" билан музокара ўтказмоқда

Футболчининг ўзи клубда қолишни хоҳламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бавария" Лопес бўйича "Барселона" билан музокара ўтказмоқда
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопес фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин.

Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Мюнхенликлар испаниялик футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бироқ Ферминнинг ўзи “кўк-анорранглилар” сафида қолишни афзал кўрмоқда. “Барселона” эса яхши таклиф бўлса, футболчини сотиб юбориши мумкин.

“Бавария” аллақачон Лопес бўйича “Барса” билан музокара ўтказган.

Ўтган мавсумда у Каталония клуби сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 9 та ассист қайд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг