locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Коди Гакпо трансферидаn воз кечди

Бунга Луис Диаснинг жорий мавсумдаги ўйини сабаб бўлмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ўтган ёзда «Ливерпуль» вингери Коди Гакпога қизиқиш билдирганига қарамай, 26 ёшли футболчини сотиб олиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Мюнхен клубининг бундай қарорга келишига жамоанинг бошқа бир ҳужумчиси — Луис Диаснинг жорий мавсумдаги ажойиб ўйини сабаб бўлган. Колумбиялик футболчи ўтган ёзда айнан «Ливерпуль»дан «Бавария»га кўчиб ўтган эди. Диаснинг муваффақиятли ҳаракатлари фонида немис гранди Гакпо трансферига эҳтиёж сезмади.

Жорий мавсумда нидерландиялик ҳужумчи барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Гакпонинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг