locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» клубдаги саккиз йилдан сўнг Леон Горецка билан хайрлашди

31 ёшли Леон Горецка 2018-йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» клубдаги саккиз йилдан сўнг Леон Горецка билан хайрлашди
ФОТО: Getty images

Германиянинг «Бавария» клуби X ижтимоий тармоғида шартномаси муддати тугаганидан кейин жамоани тарк этадиган ярим ҳимоячи Леон Горецка билан хайрлашди.

«8 йил. 16 та соврин. Мерос. Барча нарсалар учун раҳмат, Леон. Сенинг йўлинг абадий тарихимизнинг бир қисми бўлиб қолади», — дейилади клуб хабарда.

31 ёшли Леон Горецка 2018-йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келаётганди. У клуб билан бирга етти карра Германия чемпиони (2018/2019, 2019/2020, 2020/2021, 2021/2022, 2022/2023, 2024/2025, 2025/2026), уч карра Германия кубоги соҳиби (2018/2019, 2019/2020, 2025/2026), тўрт карра мамлакат Суперкубоги соҳиби (2018, 2020, 2021, 2025), Чемпионлар лигаси (2019/2020), УЕФА Суперкубоги (2020) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2020) ғолиби бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг