locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Ким Мин Женинг келажагини муҳокама қилади

Ёзда трансферга номзод сифатида кўрилган жанубий кореялик футболчининг жамоадаги ҳолати сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада яхшиланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” раҳбарияти марказий ҳимоячи Ким Мин Же билан унинг клубдаги келажаги юзасидан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Ёзда трансферга номзод сифатида кўрилган жанубий кореялик футболчининг жамоадаги ҳолати сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада яхшиланган. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Бавария” вакиллари куз давомида Ким Мин Же билан учрашиб, унинг келажакдаги ўрни ва режаларини муҳокама қилади. Ҳимоячи Винсан Компани қўл остида яна кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла бошлагани клуб раҳбариятининг унга нисбатан муносабатини ўзгартирган.

Ёзги трансфер ойнасида “Бавария” муносиб таклиф келиб тушса, Ким Мин Жени сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр эди. Бироқ футболчи жамоадаги ўрни учун курашишни давом эттирди ва янги мавсум бошида яна асосий таркиб учун жиддий рақобатга қайтди. Ҳозирча бўлажак учрашув янги шартнома имзоланишини англатмайди — томонлар аввало футболчининг клубдаги келажагини муҳокама қилади.

Маълумот учун, Ким Мин Же “Бавария”га 2023 йил ёзида “Наполи”дан келиб қўшилган. Унинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумнинг дастлабки 6 та расмий учрашувидан 4 тасида майдонга тушиб, 353 дақиқа ҳаракат қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг