locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» кетма-кет олтита ўйиндан бери «Байер»га ютқазмаяпти

Мюнхенликлар сўнгги бор 2024 йилнинг декабрида леверкузенликларга имкониятни бой беришганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» Германия кубоги яримфиналида «Байер»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди — бу мюнхенликларнинг леверкузенликларга қарши ўзаро қарама-қаршиликлардаги кетма-кет олтинчи мағлубиятсиз ўйини бўлди.

«Бавария» сўнгги бор 2024 йил 3 декабрда Германия Кубоги 1/8 финалида «Байер»га (0:1) имкониятни бой берган эди. Ўшандан бери Мюнхен клуби Германия Кубоги, Бундеслига ва УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида леверкузенликлар устидан тўртта ғалаба ва икки дуранг қайд этди.

Чорак финал босқичида «Бавария» «РБ Лейпциг»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. «Байер» эса ўз навбатида мусобақанинг ушбу босқичида «Санкт-Паули»дан устун келганди — 3:0.

Германия Кубоги яримфиналининг иккинчи жуфтлигида «Штутгарт» ва «Фрайбург» жамоалари тўқнаш келишади. Ушбу учрашув бугун, 23 апрелга режалаштирилган.

Маълумот учун, «Штутгарт» Германия кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Жамоа 2024/2025 йилги мавсум финалида «Арминия»ни 4:2 ҳисобида таслим этиб, совринни қўлга киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг