locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Кейннинг эҳтимолий ўринбосарини Бразилиядан топди

Мюнхен клуби 24 ёшли бразилияликни Гарри Кейннинг узоқ муддатли эҳтимолий ўринбосарларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳужум чизиғини келажак учун кучайтириш мақсадида “Крузейро” форварди Кайу Жоржени кузатмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби 24 ёшли бразилияликни Гарри Кейннинг узоқ муддатли эҳтимолий ўринбосарларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Жоржега Бундеслиганинг яна бир вакили — “Байер” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, “Милан”, “Бенфика”, “Фиорентина” ва “Астон Вилла” ҳам футболчининг ҳолатини кузатиб бормоқда. “Крузейро” эса ҳужумчиси учун 40–45 миллион евро атрофида маблағ талаб қилиши мумкин.

Кайу Жорже аввал Европада “Ювентус” сафида ўйнаган, бироқ Италияда ўзини тўлиқ намойиш эта олмаган ва кейинчалик Бразилияга қайтган. Жорий Бразилия чемпионатида у 19 учрашувда 7 та гол урган. “Бавария”нинг қизиқиши ҳозирча трансфер музокаралари босқичига ўтмаган ва гап футболчини кузатиш ҳамда келажак учун вариант сифатида баҳолаш ҳақида кетмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг