locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Кейн билан шартномани узайтиришга яқин

Янги келишув 2029-йил ёзигача мўлжалланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Бавария” Кейн билан шартномани узайтиришга яқин
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхен клуби билан янги шартнома имзолашга яқин. Клуб спорт директори Макс Эберл томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий давом этаётганини маълум қилди. Янги келишув 2029-йил ёзигача мўлжалланиши кутилмоқда.

Эберлнинг сўзларига кўра, Кейн “Бавария”да қолишни истамоқда, клуб эса ҳужумчи билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Ҳозирча келишувнинг айрим тафсилотларини аниқлаштириш керак.

33 ёшли англиялик футболчи “Бавария” сафида уч мавсум давомида юқори натижадорлик кўрсатди. У немис клуби таркибида 146 та гол уриб, 33 та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Кейннинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзида якунланади. Томонлар янги битим бўйича якуний келишувга эришса, ҳужумчи клубда 2029-йилгача қолади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг