«Бавария» Кейин билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Харри Кейин билан шартномани узайтириш бўйича расмий музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Манба хабарига кўра, томонлар муддати 2028 ёки 2029 йилгача мўлжалланган янги меҳнат шартномасини муҳокама қилмоқда. Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.
«Биз Харри билан музокаралар олиб боряпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини келтиради журналист.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам ҳозирги жамоасида қолишни истамоқда. Кейиннинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, англиялик ҳужумчининг ҳозирги бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
Харри Кейин 2023 йилда «Бавария» сафига келиб қўшилган. Шу вақт давомида у клуб сафида 126 та учрашувда майдонга тушиб, 119 та гол урди ва 30 та голли узатмага муаллифлик қилди.