«Бавария» ҳимоячиси фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин
«Бавария»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэ қишки трансфер ойнасида жамоасини тарк этиши мумкин.
Журналист Кристиан Фалкнинг хабар беришича, мюнхенликлар франциялик футболчини январ ойидаёқ бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр. Бунинг сабаби — ҳимоя қанотларида танловнинг жуда катта экани.
Манбага кўра, Боэга бўлган қизиқиш Италия грандларидан бири — «Ювентус» томонидан қайта жонланиши мумкин. Турин клуби уни ёзда ҳам сотиб олишга уриниб кўрганди. Шунингдек, футболчига собиқ жамоаси «Галатасарай» ҳам даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Маълумот учун, Боэ 2024 йил январ ойида «Галатасарай»дан «Бавария»га 20 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Жорий мавсумда у Бундеслига доирасида 9 та ўйин ўтказган, бироқ голли ҳаракатлар амалга ошира олмаган.