locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Ҳозирда ушбу трансферга икки Лондон клуби қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» ҳимоячиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Бавария»нинг француз ҳимоячиси Саша Боэ фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, футболчига Лондоннинг икки клуби — «Кристал Пэлас» ва «Вест Хэм» томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

23 ёшли ҳимоячини ҳар икки клуб яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ Боэга Италия гиганти «Ювентус»дан ҳам қизиқиш мавжудлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Саша Боэнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. У мюнхенликлар сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва бешта голга узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг