«Бавария» икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи — манба
Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингер Серж Гнабри ва қанот ҳимоячиси Конрад Лаймер билан шартномаларни узайтиришни режалаштирмоқда. Sky Sport Germany нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти жамоа учун муҳим бўлган ушбу икки футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
2018 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келаётган Гнабрийнинг амалдаги шартномаси мавсум якунларида ўз ниҳоясига етади. Томонлар ўртасида тузилиши кутилган янги келишув 2028 йил ёзигача мўлжалланмоқда. Лаймер билан шартнома эса 2027 йил ёзида тугайди. Унинг янги битими муддати ҳозирча расман эълон қилинмаган бўлса-да, ҳамкорлик 2029 йилгача узайтирилиши кутилмоқда.
Айни пайтда «Бавария» Германия Бундеслигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоа 15 та ўйиндан сўнг 41 очко жамғарган бўлиб, иккинчи ўриндаги рақибдан тўққиз очко олдинда бормоқда.