locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Игор Тягoни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда

Мюнхенликлар 24 ёшли форвардни Кейнга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Брентфорд»нинг бразилиялик ҳужумчиси Игор Тяго Мюнхеннинг «Бавария» клуби шорт-листига киритилди. Германия гранди 24 ёшли форвардни Харри Кейннинг узоқ муддатли вориси сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Ҳужумчига мюнхенликлардан ташқари «Манчестер Сити» ва «Челси» каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Эътиборли жиҳати, Игор Тяго кеча, 13 февраль куни «Брентфорд» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи Англия Премьер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва битта голли узатма муаллифлигига эришди. Шунингдек, унинг ҳисобида Англия лига кубогидаги битта ўйин ва битта гол ҳам мавжуд.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг