«Бавария» «Хоффенҳайм» ҳужумчисини Харри Кейн ўрнига олиб келмоқчи
Ушбу трансфер келаси ёзда амалга ошиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Хоффенҳайм» ҳужумчиси Фисник Асланига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Бавария» 23 ёшли футболчининг номзодини Харри Кейнга ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, Аслани келаси ёзда «Хоффенҳайм»ни тарк этади. Футболчига, шунингдек, «Барселона» ва бир неча Европа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Аслани жорий мавсум барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист