«Бавария» Гордон учун асосий даъвогар
Музокаралар бошланиши мумкин.
ФОТО: Getty images
“Ньюкасл” вингери Энтони Гордон фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда The Times нашри.
Манба берган хабарга кўра, агар Германия клуби камида 75 миллион фунт таклиф қилса, “ҳаккалар” 25 ёшли футболчи бўйича “Бавария”га трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр.
Баъзи манбаларда айтилишича, клуб Гордонни дастлаб тахминан 55 миллион фунтга баҳолаган эди, аммо “Ньюкасл” фақат бошланғич нарх 75 миллионга кўтарилган тақдирдагина келишувни муҳокама қилишга тайёр.
Жорий мавсумда Энтони АПЛда 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист