locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Гордон трансферини жиддий кўриб чиқмоқда

Гордон 2023 йил январида «Эвертон»дан «Нюкасл»га 45,6 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Гордон трансферини жиддий кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон «Бавария»нинг ёзги трансферлар рўйхатидан жой олган.

Sky Sports журналисти Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Мюнхен клуби 25 ёшли футболчини жиддий вариант сифатида кўриб чиқмоқда. «Бавария» Гордонни Луис Диасга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда, бироқ «Бавария» ва «Ньюкасл» клублари ҳали тўғридан тўғри алоқага чиқмаган.

Шу билан бирга, «қарғалар» Энтони Гордонни жамоада сақлаб қолишни истамоқда.

Маълумот учун, Гордон 2023 йил январида «Эвертон»дан «Нюкасл»га 45,6 миллион евро эвазига ўтган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг