locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» гол уриш бўйича топ-5 чемпионат доирасида етакчилик қилмоқда

Мюнхенликлар 2025 йил давомида жами 107 та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Европанинг топ-5 лигалари жамоалари орасида чемпионат доирасида урилган голлар сони бўйича етакчи ҳисобланади. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Маълумотларга кўра, немис гранди 2025 йил давомида Бундеслига учрашувларида жами 107 та гол урган. Бу кўрсаткич Европанинг беш етакчи чемпионатлари орасида энг яхшиси саналади.

Қизиғи шундаки, ушбу рекорд ҳам «Бавария»га тегишли бўлиб, у 2021 йилда ўрнатилган — ўшанда мюнхенликлар 116 та гол муаллифи бўлган.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида 15 турдан сўнг «Бавария» 41 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчи — Дортмунднинг «Боруссия»сидан тўққиз очкога олдинда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса мюнхенликлар олти ўйиндан кейин 15 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг