\"Бавария\" Гиттенс учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
Мюнхеннинг "Бавария" клуби 20 ёшли англиялик вингер Жейми Гиттенсни сотиб олиш учун курашга қўшилди.
Kicker хабарига кўра, амалдаги Бундеслига чемпионлари Дортмунд клуби футболчисининг трансфери учун 55 млн евро сарфламоқчи.
Бу футболчига “Челси” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Жейми борасида бир неча бор таклиф билан чиққанига қарамай, германияликлар таклифларни рад этиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жейми 2022 йилдан бери “Боруссия Д” жамоасида ўйнаб келмоқда.
Гиттенс бунгача "Кавершем Трентс", "Челси", "Рединг" ва "Манчестер Сити" каби клублар академияларида футбол таълимини олган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист