«Бавария» Гехига қизиқмоқда
Шунингдек, Гехи учун курашда “Ливерпуль” ва “Барселона” рақобат қилишини кутмоқда.
ФОТО: Getty images
“Бавария” клуби ҳимоячи Марк Гехи билан шартнома имзолашда фаол ҳаракатларга ўтди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар аллақачон “Кристал Пэлас”нинг 25 ёшли ҳимоячисининг вакиллари билан боғланишган. Эҳтимолий трансфер немис клубини Дайо Упамекано ва Ким Мин Чжэ тарк этишига боғлиқ бўлади.
Шунингдек, Гехи учун курашда “Ливерпуль” ва “Барселона” рақобат қилишини кутмоқда.
Гехи бу мавсумда АПЛда 7 ўйин ўтказиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист