locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Гехи учун курашга қўшилди

25 ёшли футболчига АПЛнинг икки етакчилари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Гехи учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фалькнинг маълум қилди

Манбага кўра, Мюнхеннинг "Бавария" клуби уни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

25 ёшли инглиз аввалроқ "Ливерпуль"га ўтишга яқин турганди, аммо трансфер амалга ошмади. Гехи "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо лондонликларнинг асосий жамоасида ўз ўрнини топа олмади. 2021 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас" унинг шартномасини сотиб олди.

Шунингдек, “Манчестер Сити” ҳам Гехини қишда ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган.

Бундеслиганинг 3 туридан сўнг "Бавария" 9 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг