locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бавария\" Гамбия чемпионатидан футболчи трансфер қилмоқда

Келишув яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Гамбиянинг "Gambinos Stars Africa" академиясида тўп сураётган 18 ёшли ярим ҳимоячи Бара Сапоко Ндияени ўз сафига қўшиб олмоқда.

Трансфер бозоридаги ишончли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар келишувга эришган. Футболчи узоқ муддатли лойиҳа учун эмас, балки бевосита асосий жамоа таркиби учун трансфер қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, "Бавария" скаутлари Бара Сапоко Ндияени узоқ вақт давомида кузатиб борган ва унинг салоҳиятини юқори баҳолаган. Клуб раҳбарияти ёш ярим ҳимоячи яқин мавсумларда асосий таркиб учун фойдали футболчилардан бирига айланишига ишонмоқда.

Трансфернинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган. Шунингдек, футболчи билан имзоланадиган шартнома муддати ҳам расман эълон қилинмаган.

Сўнгги йилларда "Бавария" ёш ва истиқболли футболчиларни таркибга жалб қилиш стратегиясига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бара Сапоко Ндияенинг трансфери ҳам клубнинг ушбу сиёсатининг навбатдаги қадами сифатида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг