locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» феврал ойида 17 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолайди

Ҳозирда томонлар ўзаро келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» феврал ойида 17 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолайди
ФОТО: Getty Images

«Бавария» Эквадорнинг U-17 ёшлар терма жамоаси марказий ҳимоячиси Виржилио Олая трансфери бўйича келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, 17 ёшли футболчи феврал ойида мюнхенликлар билан 4,5 йиллик шартнома имзолайди.

Таъкидланишича, «Бавария» аллақачон ҳимоячи учун ижара асосида тўп суриши мумкин бўлган мос клуб изламоқда.

Олая Эквадорнинг «Аукас» клуби шарафини ҳимоя қилади. Мазкур клуб аввалроқ «Бавария» ва «Лос-Анжелес» ФКнинг ёш истеъдодларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаси — Red&Gold Football билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг