locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Фернандешни сотиб олмайди

«Манчестер Юнайтед» келаётган ёзда ярим ҳимоячи Бруну Фернандешни сотиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Фернандешни сотиб олмайди
photo: gettyimages

«Манчестер Юнайтед» келаётган ёзда ярим ҳимоячи Бруну Фернандешни сотиши мумкин. Бу ҳақдаги миш-мишлар матбуотда анчадан бери юрибди.

31 ёшли португалиялик футболчига нафақат Саудия Арабистони, балки Европа клублари, хусусан, «Бавария» ҳам қизиқиш билдираётгани айтилган эди.

Бироқ, журналист Кристиан Фалкнинг ўз сайтида хабар беришича, «Бавария» Фернандешни сотиб олмайди. Мюнхенликлар ёзда Леон Горецка жамоани тарк этишини инобатга олиб, ярим ҳимоячилар бозорини ўрганишмоқда, аммо Бруну Бундеслига грандининг талабларига жавоб бермайди. Бунга унинг трансфер нархи юқорилиги ҳам сабаб бўлган.

Нуфузли Transfermarkt портали Бруну Фернандешнинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг