«Бавария» Фернандешга даъвогарлик қилмоқда
Фернандешнинг трансфери 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мюнхен клуби португалиялик 31 ёшли футболчини диққат билан кузатмоқда.
Фернандешнинг трансфери 70 миллион фунтга баҳоланмоқда. "МЮ" агар сумма маъқул келса, Фернандеш бўйича таклифларга очиқ.
Шунингдек, футболчини Саудия клублари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Бруну Фернандеш жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 9 та ўйин ўтказди. Иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист