locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Эзени билан музокарага киришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Эзени билан музокарага киришди
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Кристал Пэлас” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Эберечи Эзе билан музокарага киришди.

The Sun хабарига кўра, “Арсенал” ҳам футболчига жиддий қизиқмоқда ва “Бавария” билан курашади.

Мюнхен клуби Жамал Мусиаланинг ўрнини ушбу футболчи билан тўлдирмоқчи. Мусиала жиддий жароҳат сабаб сафдан чиқди.

Таъкидланишича, Эзенинг шартномасида 68 миллион фунт стерлинг сотиб олиш варианти мавжуд.

Ўтган мавсумда Эзе барча турнирларда 43 та ўйинда қатнашиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг