locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Энтони Гордон учун 90 миллион евро тўлашдан бош тортди

Қайд этилишича, немис клуби англиялик футболчи учун бундай катта маблағ тўлашга тайёр эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Германиянинг «Бавария» ҳамда Англиянинг «Ньюкасл» клублари «заг'izгонлар» ҳужумчиси Энтони Гордоннинг трансфери бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Англия Премьер-лигаси клубининг дастлабки талаби 90 миллион еврони ташкил этмоқда. Худди шу нарх Гордоннинг бошқа харидорлари — «Барселона», «Арсенал» ва «Ливерпуль»га ҳам маълум қилинган. Кутилишича, бонусларни ҳисобга олган ҳолда трансфернинг ҳақиқий суммаcи 75–85 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Журналистнинг сўзларига кўра, «Бавария» англиялик футболчи учун бундай катта маблағ тўлашга тайёр эмас. Шу сабабли, мюнхенликлар бошқа номзодлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг