locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Диаснинг дисквалификацияси бўйича апелляция беради

УЕФА Диаснинг қўполлигини жиддий қоидабузарлик деб баҳолади ва учта ўйинга дисквалификация қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Диаснинг дисквалификацияси бўйича апелляция беради
ФОТО: Getty images

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчи Луис Диас бўйича апеллация беригга қраор қилди. Бу ҳақда клуб бош директори Ян-Кристиан Дризен маълум қилди.

Колумбиялик ўйинчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги "ПСЖ"га қарши ўйинда дубль қайд этди, аммо ўйин давомида Ашраф Ҳакимийга қарши жиддий қўполлиги учун қизил карточка олганди.

УЕФА Диаснинг қўполлигини жиддий қоидабузарлик деб баҳолади ва учта ўйинга дисквалификация қилди.

"Биз апелляция бериш учун УЕФАдан қарорни ёзма равишда асослашни сўрадик. Кўрамиз, дисквалификация муддатини қисқартира оламизми? Биз дисквалификация фақат бир ўйинга бўлишини тахмин қилгандик. Уч ўйинга дисквалификация бизни жуда ҳайратда қолдирди," — деди Дризен Sky Sports нашрига.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг