\"Бавария\" Диас билан келишиб олди
Фото: Getty Images
“Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Диас “Бавария”га ўтишга рози бўлган, дея хабар беради Bild.
Мюнхенликлар спорт директори Макс Эберль "Ливерпуль" вингерига аниқ таклиф билан мурожаат қилди. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
“Бавария” Диас бўйича “Ливерпул”га билан келишиб олиши керак. Мерсисайдликлар колумбияликни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда АПЛда Луис 36 ўйинда 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист