locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Чемпионлар Лигасида тарихий 900 голлик маррага етди

Бунгача ушбу маррани фақат Мадриднинг “Реал” клуби забт этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” Европа Чемпионлар Кубоги ва UEFA Чемпионлар Лигаси тарихида 900 та гол урган иккинчи клубга айланди. Бунгача ушбу маррани фақат Мадриднинг “Реал” клуби забт этган эди.

Мюнхенликлар тарихий натижани Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 1-турида “Будё-Глимт”га қарши учрашувда қайд этди. “Бавария” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Жамал Мусиаланинг 47-дақиқада киритган голи эса клубнинг турнир тарихидаги 900-голи бўлди.

Кейинчалик Харри Кейн ва Альфонсо Дэвис ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди, Майкл Олисе эса дубль қайд этди. Шу тариқа “Бавария” янги мавсумдаги Чемпионлар Лигаси юришини йирик ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар Кубоги ва Чемпионлар Лигаси тарихида энг кўп гол урган клуб “Реал Мадрид” бўлиб қолмоқда. Мадридликлар ҳисобида 1139 та гол мавжуд.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг