locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Бундеслигада голлар бўйича тарихий рекорд ўрнатди

Компани жамоаси ҳисобида аллақачон 53 та гол бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Бундеслигада голлар бўйича тарихий рекорд ўрнатди
ФОТО: Getty images

"Бавария" Бундеслига 31-тури доирасидаги сафар учрашувида "Майнц" устидан 4:3 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Мюнхенликлар биринчи бўлимни ёмон ўтказиб, танаффусга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда чиқиб кетишди, бироқ танаффусдан сўнг учрашув боришини тўлиқ ўзгартира олдилар ва ғалабани илиб кетдилар.

Bayern & Germany хабарига кўра, бу ўйин жамоа учун тарихий бўлди: "Бавария" Бундеслига тарихида биринчи бўлиб бир мавсумда сафар ўйинларида 50 та гол уриш маррасига етди. Ҳозирда Венсан Компани жамоаси ҳисобида аллақачон 53 та шундай гол бор ва олдинда "Волфсбург"га қарши яна бир сафар ўйини кутиб турибди.

Аввалроқ Мюнхен клуби жорий мавсумда чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштирган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг