locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Бавария” Бундеслигада қарийб икки йилдан бери сафарда ютқазмаяпти

Жамоанинг сафардаги мағлубиятсиз серияси ҳозирда 26 та учрашувга етган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” Германия Бундеслигасида сафар учрашувларидаги узоқ мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Мюнхенликлар чемпионат доирасида 2024-йил декабридан буён меҳмонда бирор марта ютқазмаган.

Жамоанинг сафардаги мағлубиятсиз серияси ҳозирда 26 та учрашувга етган. Ушбу баҳсларда Венсан Компани жамоаси 20 та ғалаба қайд этиб, 6 марта дуранг ўйнаган.

“Бавария” Бундеслигадаги сўнгги сафар мағлубиятини 2024-йил декабрь ойида “Майнс”га қарши учрашувда қабул қилган. Ўша баҳс мюнхенликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

Маълумот учун, “Бавария” янги Бундеслига мавсумидаги илк сафар учрашувини 5-сентябрь куни “Шальке”га қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг