locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Бундеслигада 54 йиллик рекордни янгилади

Жамоа 1971/72-йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 101 марта ишғол қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Бундеслигада 54 йиллик рекордни янгилади
ФОТО: Getty images

«Бавария» клуби футбол бўйича Германия чемпионатининг битта мавсумида урилган голлар сони бўйича янги рекорд ўрнатди.

29-тур доирасидаги «Сант-Паули»га қарши сафар ўйинида «Бавария» футболчилари жавобсиз бешта гол киритишга муваффақ бўлди.

Натижада жорий турнирдаги жами голлар сонини 105 тага етказиб олди. Аввалги рекорд ҳам айнан Мюнхен клубига тегишли эди – жамоа 1971/72-йилги мавсумда рақиблар дарвозасини 101 марта ишғол қилган.

Ушбу ўйиндан сўнг «Бавария» 76 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг