Бавария Бундеслига мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди
Венсан Компанининг жамоаси Германия чемпионатининг 19-турида Аугсбургга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
photo: gettyimages
Бавария Бундеслига мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди.
Венсан Компанининг жамоаси Германия чемпионатининг 19-турида Аугсбургга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунгача мюнхенликлар турнирнинг жорий мавсумида 16 та ғалабага эришиб, икки марта дуранг ўйнашган эди.
Бавария 50 очко тўплаган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ҳали бу турда ўйнамаган Дортмундда 39 очко. Компанининг жамоаси барибир катта фарқ билан олдинда.
Иброҳим Жалолов
Редактор