locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Асенсио борасида «ПСЖ» билан боғланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Бавария» Асенсио борасида «ПСЖ» билан боғланди
Фото: Getty Images

“ПСЖ”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Марко Асенсио “Бавария”га йўл олиши мумкин, дея хабар берди Fichajes.

Манбага кўра, Мюнхен клуби футболчи жамоага тажриба ва ҳужумда универсаллик қўша олишига ишонмоқда. Қайд этилишича, парижликлар Асенсио трансферига тўсқинлик қилмайди. Клублар ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилган.

Аввалроқ “Астон Вилла” клуби ҳам Асенсиони сотиб олиш борасида “ПСЖ” билан боғланганди.

Марко Асенсио 2015 йилдан 2023 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи “ПСЖ” либосида 47 та ўйин ўтказиб, уларда 7 та гол ва 11 та ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг