locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Альфонсо Дэвиснинг жароҳати борасида расмий маълумот берди

Канадалик футболчи «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг айни дамдаги ҳолати юзасидан баёнот эълон қилди.

«Альфонсо Дэвис Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «Пари Сен-Жермен»га қарши жавоб ўйинида чап оёғи сон қисмининг орқа мушакларидан жароҳат олди. Шу сабабли у бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

Сенга тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз, Фонзи!», — дейилади мюнхенликлар хабарда.

Жорий мавсумда Дэвис барча турнирлар доирасида 23 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва 5 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, канадалик ҳимоячининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг